АсосийДунё

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади

Йиғилиш АҚШ ташаббуси билан 15 январь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.

'БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши бугун, 15 январь куни АҚШ сўровига биноан Эрондаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда январь ойида Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Сомалининг БМТдаги доимий ваколатхонаси маълум қилди.

АҚШ илтимосига кўра, йиғилиш Яқин Шарқдаги вазият кун тартиби доирасида брифинг шаклида ўтказилади. У 2026 йил 15 январь куни Нью-Йорк вақти билан соат 15:00 га белгиланган.

Эронда 2025 йил 28 декабрда миллий валюта курсининг кескин пасайишидан сўнг норозилик намойишлари бошланган. Улар полиция билан тўқнашувлар, маъмурий биноларга ҳужумлар ва интернетга кириш чекловлари билан кечган. АҚШ президенти Дональд Трамп Теҳрон намойишчиларга нисбатан куч ишлатса, Вашингтон аралашишга тайёрлигини билдирган. Эрон олий раҳбари Али Хоманаий эса АҚШни мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирган.

Шунингдек, Эрон Хавфсизлик кенгаши тартибсизликларда АҚШ ва Исроилни айблаган. 13 январь куни Трамп намойишчиларни ҳокимиятни эгаллашга чақириб, Эрон билан барча учрашувлар бекор қилинганини эълон қилган. Россия ТИВ Эронга нисбатан ташқи аралашувни кескин қоралаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:58

    Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэланинг муваққат етакчиси Делси Родригес билан телефон орқали гаплашиб, икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

    'Эрон АҚШ ҳужуми эҳтимолига жавобан қўшни давлатларни огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:25

    Эрон АҚШ ҳужуми эҳтимолига жавобан қўшни давлатларни огоҳлантирди

    Эрон расмийлари АҚШ томонидан ҳарбий ҳужум амалга оширилса, минтақадаги Америка ҳарбий базалари нишонга олиниши мумкинлигини билдирди.

    'Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё 14.01.2026 15:09

    Хитой компанияларига АҚШ ва Исроил киберхавфсизлик дастурларидан фойдаланиш тақиқланди

    Пекин мазкур қарорни миллий хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар билан изоҳламоқда.

    'Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 14.01.2026 08:09

    Таиландда йўловчи поезди устига кран қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан ўнлаб қурбонлар бор.

    'Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 14.01.2026 04:08

    Эрондаги тартибсизликларда қарийб 2000 киши ҳалок бўлди

    Эронда норозилик намойишлари бошланганидан бери хавфсизлик кучлари ва намойишчилар орасида катта қурбонлар қайд этилган.

    'Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди'ning rasmi

    Дунё 13.01.2026 09:12

    Трамп Эрон билан савдо қилувчи давлатларга бож жорий қилди

    Мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига Ҳиндистон, Хитой ва Туркия киради.