Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон чегараларида Bayraktar учувчисиз учиш аппаратлари билан бутланган янги махсус бўлинма ташкил этилганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, мазкур бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилган бўлиб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида жанговар тайёргарлик машғулотларининг интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган.
Маълумот учун, Байрактар — Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппарати бўлиб, асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба бериш вазифаларини бажаради. У узоқ масофага парвоз қила олиши, хавфли ҳудудларни хавфсиз тарзда назорат қилиши ҳамда юқори аниқликда ишлаши билан ажралиб туради.
Қўшимча оптик камералар ва замонавий бошқарув тизимлари билан жиҳозланган Байрақтар дронлари ҳарбий операцияларда муҳим тактик устунликни таъминлайди. Шу сабабли мазкур турдаги учувчисиз аппаратлар кўплаб давлатлар томонидан фаол қўлланилмоқда.






