АсосийЖамият

Самарқандда эр рафиқасини ургани учун 12 сутка қамоққа олинди

12 йил давомида турмуш ўртоғидан мунтазам зўравонлик кўрган аёл судга мурожаат қилди.

'Самарқандда эр рафиқасини ургани учун 12 сутка қамоққа олинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 январь куни Паяриқ туман судида 1986 йилда туғилган фуқаро МЖтК 59-2-моддаси 2-қисми билан айбланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди, дея хабар бермоқда Nemalchi лойиҳаси.

Унда қайд этилишича, эркак 2025 йил 21 декабрь куни рафиқасини чой дамламагани ва китоб ўқиб ўтиргани учун урган. Жабрланувчи аёл Ҳалимов томонидан 12 йил давомида мунтазам калтакланиб, уч марта тишларини йўқотганини таъкидлади.

Суд Ҳалимовга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади ва ҳар бир кун учун сақлаш харажатларини ундириш белгиланди.

Билдирилишича, агар бир йил ичида оилавий зўравонлик такрорланса, унга жиддийроқ жазо — жарима, мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 11,5 миллионга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:28

    Ўзбекистонга сайёҳлар оқими 11,5 миллионга етди

    Сўнгги йилларда туризм иқтисодиётнинг барқарор ўсиб бораётган стратегик тармоғига айланди.

    'Эрон осмони ёпилиши сабаб бир нечта авиарейслар ортга қайтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:37

    Эрон осмони ёпилиши сабаб бир нечта авиарейслар ортга қайтди

    15 январь куни Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани туфайли Ўзбекистон билан боғлиқ қатор халқаро рейслар парвозини давом эттира олмади.

    'Энергия ресурсларидан самарали ва тежамкор тарзда фойдаланишни таъминлаш'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:13

    Энергия ресурсларидан самарали ва тежамкор тарзда фойдаланишни таъминлаш

    Энергия самарадорлигини оширишга қаратилган ечимларнинг кенг жорий этилиши натижасида уй хўжаликларининг қарийб 90 фоизи энергия сарфини камайтиришга қаратилган камида битта чора-тадбирни амалга оширган.

    'Ўзбекистонда  байрактар дронлари билан жиҳозланган янги махсус бўлинма тузилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:56

    Ўзбекистонда байрактар дронлари билан жиҳозланган янги махсус бўлинма тузилди

    Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон чегараларида байрактар учувчисиз учиш аппаратлари билан таъминланган махсус бўлинма жанговар навбатчиликка қўйилганини маълум қилди.

    'Ҳарбий хизматчиларнинг ойликлари оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:18

    Ҳарбий хизматчиларнинг ойликлари оширилади

    1 апрелдан бошлаб офицерлар устамаси 2 баробарга, аскар ва сержантлар маоши 10 фоизга кўтарилади.

    'Ўзбекистонда ЙТҲлардан ҳалок бўлганлар сони камайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:55

    Ўзбекистонда ЙТҲлардан ҳалок бўлганлар сони камайди

    2025 йилда мамлакатда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2 188 киши вафот этди.