2030 йилгача туристлар сонини икки баравар ошириш режалаштирилган.
Ўтган йили Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 11,5 миллионни ташкил қилиб, туризм экспорти 4,7 миллиард долларга етди. 2030 йилгача туристлар оқимини 20 миллионга етказиш мақсад қилинган.
Бунинг учун элчилар Туризм қўмитаси билан янги ташаббус асосида ишлаши ва йирик аутсорсинг компанияларни жалб қилиши зарур.
Россия, Беларус, Жанубий Корея, Германия, АҚШ элчилари олдига аниқ вазифалар қўйилди. Шу йилнинг ўзида АҚШ, Буюк Британия, Индонезия, Россия, Франция ва Хитой элчихоналарида туризм ва маданият бўйича маслаҳатчи лавозимлари жорий қилинади.
АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилган, шунингдек, йирик компаниялар билан музокаралар олиб борилиб, АҚШдан келаётган сайёҳлар сонини икки баравар ошириш белгиланди.






