АсосийДунё

Ўзбекистон ташқи сиёсат концепциясини янгилайди

Президент Шавкат Мирзиёев жаҳондаги геосиёсий ўзгаришлар шароитида Ўзбекистоннинг Ташқи сиёсат фаолияти концепциясини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

'Ўзбекистон ташқи сиёсат концепциясини янгилайди'ning rasmi

Давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтган йиғилишда халқаро муносабатлардаги беқарорлик, минтақавий қарама-қаршиликлар ва глобал иқтисодий трансформациялар ташқи сиёсатдан янги, фаол ва натижага йўналтирилган ёндашувни талаб қилаётгани қайд этилди.

Президентнинг таъкидлашича, янги концепция Ўзбекистоннинг узоқ муддатли стратегик мақсадлари, ички ислоҳотлар мантиғи ҳамда иқтисодий дипломатия, хавфсизлик, инвестиция, экспорт, транспорт-логистика, сув ва иқлим соҳаларидаги миллий манфаатларни яхлит ҳолда акс эттириши лозим.

Шунингдек, элчихоналар фаолиятини кучайтириш учун уларга қўшимча маблағ ажратиш режалаштирилган. Дипломатлар меҳнатини муносиб баҳолаш мақсадида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган дипломат» фахрий унвонини жорий этиш таклиф қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:36

    АҚШдаги мавсумий ишчилар дастурига Ўзбекистонни киритиш бўйича музокаралар бошланади

    Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда мавсумий ишчилар жалб қилинадиган давлатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритиш юзасидан музокаралар ўтказишни топширди.

    '“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат” фахрий унвони таъсис этилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:53

    “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган дипломат” фахрий унвони таъсис этилади

    Ўзбекистонда Ташқи сиёсат фаолияти концепцияси янгиланиб, унинг устувор йўналишлари қайта кўриб чиқилади.

    'Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:43

    Германия, Швеция ва Норвегия Гренландияга қўшин юборади

    НАТО давлатлари разведка миссияси доирасида Арктикада хавфсизликни ўрганишни режалаштирмоқда.

    'АҚШ Ғазо бўйича режани иккинчи босқичга ўтказди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:39

    АҚШ Ғазо бўйича режани иккинчи босқичга ўтказди

    Вашингтон Ғазодаги урушни тугатишга қаратилган стратегик режанинг иккинчи босқичи бошланганини эълон қилди, бироқ биринчи босқичдаги асосий бандлар ҳануз бажарилмаган.

    'Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:58

    Трамп Венесуэланинг янги раҳбари билан илк бор мулоқот қилди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэланинг муваққат етакчиси Делси Родригес билан телефон орқали гаплашиб, икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

    'БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:49

    БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрондаги вазиятни муҳокама қилади

    Йиғилиш АҚШ ташаббуси билан 15 январь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.