АсосийЖамият

ИИВ тизимидаги икки юқори лавозимли амалдор қамоққа олингани айтилмоқда

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари ҳамда Жазони ижро этиш департаментининг собиқ раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

'ИИВ тизимидаги икки юқори лавозимли амалдор қамоққа олингани айтилмоқда'ning rasmi

Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев ҳамда Жазони ижро этиш департаментининг собиқ бошлиғи Рустам Турсунов қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Kun.uz манбаларига кўра, Рустам Турсуновга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган. Шунингдек, Бекмурод Абдуллаевга нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва у ҳибсга олинган.

Айни пайтга қадар прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолатлар бўйича расмий баёнот бермаган. Айблов мазмуни ва тергов йўналишлари ҳақида жамоатчиликка очиқ маълумот тақдим этилмади.

    Бошқа янгиликлар