АсосийЖамият

Тошкентда наркосавдогар ва унинг шериги қўлга олинди

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда наркосавдогар ва унинг шериги қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида 46 ёшли наркосавдогар ва унинг шериги “гашиш” моддасини сотса, ашё далиллари билан қўлга олинди, дея хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати.

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда Бекобод шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган ва илгари гиёҳвандлик савдоси бўйича судланган шахс шартли харидорга 200 грамм “гашиш”ни 50 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Тадбир давомида, ушбу шахс олинган пулнинг 6,9 миллион сўмини 1989 йилда туғилган ҳамшаҳарига топшираётган пайтда ҳам қўлга олинган, унинг ёнидан эса 500 грамм “гашиш” моддасини аниқлашган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар