АсосийЖамият

“Чорсу” бозорида ёнғин чиқди

Ёнғин натижасида дўкон ертўласининг тахминан 15 квадрат метр майдони зарар кўрган.

'“Чорсу” бозорида ёнғин чиқди'ning rasmi

Бугун, 26 январь куни Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорида ёнғин содир бўлди, дея хабар берди пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси.

Маълум қилинишича, соат 16:04 да Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида жойлашган “Чорсу” бозорида дўкон ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари воқеа жойига 16:08 да етиб бориб, ёнғин 16:20 да қуршаб олинган ва 16:25 да тўлиқ ўчирилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин натижасида дўкон ертўласининг тахминан 15 квадрат метр майдони зарар кўрган.

    Бошқа янгиликлар