АсосийЖамият

Ишга жойлаштириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Андижон вилоятида мансабдор шахс қариндошини ишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган вақтида қўлга олинди.

'Ишга жойлаштириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Андижон вилояти Балиқчи тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, танишлари орқали фуқаронинг қариндошини соҳага ишга жойлаштириб беришни ваъда қилган ва бунинг эвазига 1 800 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида у пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар