АсосийДунё

Депутат собиқ хотинини ўласи қилиб калтаклади

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган.

'Депутат собиқ хотинини ўласи қилиб калтаклади'ning rasmi

Қирғизистон парламенти депутати Элдар Сулайманов собиқ рафиқасига мунтазам зўравонлик қилганликда айбланмоқда. Бу ҳақда унинг собиқ рафиқаси Асел Азаматова “Threads” ижтимоий тармоғида хабар берди, деб ёзмоқда BBC нашри.

Аёлнинг сўзларига кўра, улар 2016 йилда оила қурган, дастлабки йиллар нисбатан тинч ўтган. Бироқ икки йилдан сўнг турмуш ўртоғи унга қўл кўтарган. Асел Азаматова зўравонликларга чидашининг сабаби — фарзандларини отасиз қолдирмаслик бўлган.

2022 йилда ҳомиладорлик даврида жиддий калтакланиб, қон кетиши билан касалхонага ётқизилган. Шифокорлар ҳомилани сақлаб қолиш имконияти камлигини айтган. Шу пайтда у ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган, аммо кейинчалик эрини кечирган. Зўравонлик давом этгани сабабли у уч фарзанди билан ажрашишга мажбур бўлган.

Аёлнинг ҳикоясига кўра, собиқ эри болалар таъминотини беришдан бош тортган ва кундалик ҳаётни қийинлаштирган. 2023 йил 28 июлда у болаларни олиб кетишга ҳаракат қилганида, Асел хавфсизлик учун қаршилик кўрсатиб, кўчага югуриб чиқиб, машинанинг ойнасини синдирган. Натижада уни беш ойлик боласи билан уч суткага изоляторга жойлашган. Кейинчалик суд жараёнлари бўлиб ўтган ва аёл айбдор деб топилган.

2024 йил 6 апрелда Асел Азаматова собиқ турмуш ўртоғининг уч фарзанди кўз ўнгида уни калтаклаганини билдирган ва яна милицияга мурожаат қилган.

Жогорку Кенеш депутати Элдар Сулайманов ҳозирча бу воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Султан Макилов текширув ишлари бошланганини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Судланган чет элликларга Россия фуқаролиги берилмайди'ning rasmi

    Дунё 26.01.2026 17:31

    Судланган чет элликларга Россия фуқаролиги берилмайди

    Россияда судланганлиги олиб ташланмаган ёки бекор қилинмаган чет эл фуқароларига Россия фуқаролиги, вақтинча яшаш рухсатномаси ёки яшаш учун рухсатнома бериш тақиқланиши мумкин.

    'Туркияда ўзбекистонлик аёл ўлими ортидан норозилик акциялари бўлиб ўтди'ning rasmi

    Дунё 26.01.2026 17:05

    Туркияда ўзбекистонлик аёл ўлими ортидан норозилик акциялари бўлиб ўтди

    Истанбулда ваҳшийларча ўлдирилган 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дурдона Ҳакимова иши юзасидан Туркиянинг Анкара ва Истанбул шаҳарларида аёллар томонидан норозилик намойишлари ўтказилди.

    ''ning rasmi

    Дунё 26.01.2026 16:04

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Дунё 26.01.2026 11:20

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Ҳиндистонда ўта хавфли Нипаҳ вируси тарқалди'ning rasmi

    Дунё 26.01.2026 10:08

    Ҳиндистонда ўта хавфли Нипаҳ вируси тарқалди

    Ҳозирча беш киши касалланган, 100 нафар фуқаро карантинга олинган.

    'Венесуэла қамоқхоналаридан 600 дан ортиқ маҳбус озод қилинди'ning rasmi

    Дунё 25.01.2026 15:22

    Венесуэла қамоқхоналаридан 600 дан ортиқ маҳбус озод қилинди

    Муваққат президент Делси Родригес декабрь ойидан буён 626 нафар маҳбус қўйиб юборилганини маълум қилди.