Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Юнусжон Насимджанов ҳамда Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси бошлиғи Хожиакбар Мулладжановни лавозимидан озод этиш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилишда Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатовга мазкур раҳбарларнинг фаолиятини чуқур ўрганиш, қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўриш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, қўмита раиси ва Солиқ қўмитасига яқинда тайинланган комплаенс бўйича ўринбосар Алишер Солиевга тизимда коррупцияга муросасиз муҳитни шакллантириш, Тошкент шаҳри солиқ органлари раҳбарларининг лавозимга лойиқлигини қайта кўриб чиқиш ҳамда улар ўрнини ватанпарвар, ташаббускор ва янгича фикрлайдиган ёш кадрлар билан тўлдириш вазифалари юклатилди.






