1

Андижонда автомобиллар учун қирқдан ортиқ турдаги бутловчи қисмлар тайёрланмоқда

ЖАМИЯТ 22.12.2016, 14:38
Теглар: Авто
Андижонда автомобиллар учун қирқдан ортиқ турдаги бутловчи қисмлар тайёрланмоқда

Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган “O’zErae Climate Control” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасида автомобиллар учун совутиш радиаторлари, иситиш, вентиляциялаш ва ҳавони кондиционерлаш модуллари ишлаб чиқарилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллик йилларида юртимизда автомобилсозлик саноатига асос солинди ва у жадал ривожланди. Автомобиллар учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи кўплаб ҳудудий корхоналар фаолияти йўлга қўйилди. Айни пайтда автомобилларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари асосан мамлакатимизда маҳаллий корхоналар томонидан тайёрланмоқда. 

Андижон вилоятида автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган турли мулкчилик шаклидаги 30 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар халқаро талаб ва меъёрларга жавоб бериши, юқори сифати билан тобора харидоргир бўлиб бормоқда. 

2010 йилда ташкил этилган “O’zErae Climate Control” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонасига ип-газлама комбинатининг бўёқлаш ва пардозлаш фабрикаси бинолари ноль қийматда берилди. Бино реконструкция қилиниб, “Асакабанк”нинг вилоят бўлимидан олинган 22,5 миллион доллар миқдоридаги кредит ҳисобидан Жанубий Корея, Япония, Хитой давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий, мослашувчан ва юқори технологик машина ва жиҳозлар келтириб ўрнатилди. Автомобилларнинг совутиш радиаторлари, иситиш, вентиляциялаш ва ҳавони кондиционерлаш модуллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада дастлабки йилларда фақат “Spark” автомобили учун 5 турдаги маҳсулот тайёрланган бўлса, кейинги йилларда маҳаллийлаштириш дастури асосида “GM Uzbekiston” АЖда чиқарилаётган бошқа русумдаги автомобиллар учун ҳам маҳсулотлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Натижада ишлаб чиқариш ҳажми ва маҳсулот тури ортди. Айни пайтда бу ерда “Spark", “Matiz”, “Damas”, “Nexia”, “Aveo”, "Lacetti”, “Cobalt” автомобилларининг совутиш, иситиш, вентиляциялаш ва ҳавони кондиционерлаш тизимлари учун 40 дан ортиқ турдаги бутловчи қисмлар тайёрланмоқда. 

Қўшма корхона бош директори Нодиржон Аҳмедовнинг айтишича, 2016 йилда 21 миллиард 705 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Халқаро ISO 9001 ва ISO/TS 16949 стандартлари талабига жавоб берувчи сифат менежменти тизими жорий этилган корхонада экспорт ҳажмини ошириш, хорижий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Корхонада меҳнат қилаётган 200 га яқин ишчи-ходимнинг аксарияти касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислардир. Уларнинг самарали ишлаши учун барча шароит яратилган. 

Эришилаётган муваффақиятларда меҳнатни ташкил этишда илғор иш услубларини қўллаш, ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, ишчи-хизматчиларни муносиб рағбатлантириш муҳим омил бўлмоқда.

Шарҳлар

ФВВ огоҳлантиради: Тошкентда кучли шамол бошланди

12.05.2020, 20:18

Бугун 12-май кунининг икки ярмида Пойтахтимиз бўйлаб кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши маълум қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳ бўлишга...
​ҚУЛАГАН ДАРАХТЛАР ВА УЧГАН ТОМЛАР: ШИДДАТЛИ ШАМОЛНИНГ ОҚИБАТЛАРИ (ФОТО, ВИДЕО)

18.10.2017, 12:10

Куни кеча соат чамаси 22:00 ларда Ўзбекистон ҳудудига кириб келган антициклон орқасидан шиддатли шамол, ёмғир ва сезиларли совуқ ҳарорат олиб кирди. Кучли шамол пойтахтлик автомобилчиларга...
​GM UZBEKISTAN ЯГОНА САВДО ПОРТАЛИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

30.09.2017, 09:32

GM Uzbekistan автомобиллар савдоси тизимини такомиллаштириш устида ишлашда давом этади ва ўз мижозларига, компания билан алоқада бўлишнинг янада қулай ва максимал даражада шаффоф бўлган хизмат...
​ ТОШКЕНТДА МОТОЦИКЛНИНГ КАМАЗГА БОРИБ УРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ЁШ ЙИГИТ ҲАЛОК БЎЛДИ(ФОТО)

28.08.2017, 11:35

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Facebook`нинг "Водители ташкента" гуруҳида маълум қилинишича, "Боткино" яқинидаги йўлда КамАз юк машинаси ва мотоцикл...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1