Чуст туманида Cobalt енгил автомобили ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолиши оқибатида йўловчи автобуси билан тўқнашув содир бўлди. ЙТҲда уч нафар инсон ҳаётдан кўз юмди, яна бир неча киши жароҳат олди, деб езмоқда Kun.uz.
Наманган вилоятининг Чуст тумани Дамобод маҳалласи ҳудудида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Kun.uz манбасига кўра, воқеа 25 январ куни соат 6:30 ларда рўй берган.
Маълум қилинишича, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt автомобилни юқори тезликда бошқариб кетаётган вақтда рулда ухлаб қолган ва қарши йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu автобуси билан тўқнашган. Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ҳамда унда йўловчи бўлган 20 ёшли фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир йўловчи шифохонада вафот этган.
Шунингдек, автобусда бўлган 5–6 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олган. Қайд этилишича, автобус маҳаллий аҳолини Чуст туманида жойлашган темирни қайта ишлаш цехига олиб кетаётган бўлган.






