АсосийЖамият

Президентнинг органдаги тозалашидан кейин кимлар келди-ю кимлар кетди?

Darakchi.uz янги тайинловлар рўйхатини бир жойга тўплади.

'Президентнинг органдаги тозалашидан кейин кимлар келди-ю кимлар кетди?'ning rasmi

Азизбек Икромов Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди

Президент фармонига мувофиқ, Азизбек Икромов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди. У аввал Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган эди.

Ботир Қудратхўжаев Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи бўлди Ботир Баҳромович Қудратхўжаев ИИВнинг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди. У илгари прокурорлик ва Бош прокуратура тизимида катта тажрибага эга бўлган.

Баҳодир Тошматов Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланди

Президент фармони билан Баҳодир Ҳамидович Тошматов Миллий гвардия қўмондони лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди. У ҳарбий тажрибаси ва билимлари билан танилган, илгари Мудофаа вазири ўринбосари ва Миллий хавфсизлик кенгаши котиби лавозимларида фаолият кўрсатган.

Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

Аюбхон Раҳматуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ИИВнинг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Шунингдек, Даврон Назармуҳҳамедов ИИВнинг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

    Бошқа янгиликлар