АсосийЖамият

Президент Туркияга кетадиган бўлди

Хўш, Ўзбекистон етакчиси нега Туркияга боради?

'Президент Туркияга кетадиган бўлди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Музокараларда Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Cиёсий мулоқотни ривожлантириш, товар айирбошлашни ошириш, устувор иқтисодий тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, фаол маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари қатор қўшма тадбирларда иштирок этадилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Навоийда ноқонуний олтин қазиб олишга чек қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Навоийда ноқонуний олтин қазиб олишга чек қўйилди

    Давлат захирасидаги ерларда ноқонуний олтин қазиб олиш ва кимёвий қайта ишлаш билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди.

    'Францияда давлат хизматчиларига Google Meet ва Zoom тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:37

    Францияда давлат хизматчиларига Google Meet ва Zoom тақиқланди

    Эндиликда барча давлат хизматчилари видеоконференциялар учун ташқи платформалар ўрнига фақат Францияда ишлаб чиқилган Visio тизимидан фойдаланиши шарт бўлади.

    'Президентнинг органдаги тозалашидан кейин кимлар келди-ю кимлар кетди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:21

    Президентнинг органдаги тозалашидан кейин кимлар келди-ю кимлар кетди?

    Darakchi.uz янги тайинловлар рўйхатини бир жойга тўплади.

    'Индонезиядаги кўчки қурбонлари сони 48 нафарга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:08

    Индонезиядаги кўчки қурбонлари сони 48 нафарга етди

    Ғарбий Явада юз берган фожедан сўнг қутқарувчилар вайроналар остида қолганларни қидиришда давом этмоқда, бедарак йўқолганлар рўйхати аниқлаштирилмоқда.

    'Тошкентда йўлдаги жанжал автоҳалокат билан якунланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:02

    Тошкентда йўлдаги жанжал автоҳалокат билан якунланди

    Икки эркак ўртасидаги келишмовчилик вақтида бир фуқаро автомобилда судраб кетилиб, бошқа машинага урилиш ҳолати кузатилди.

    'Андижонда яширин нарколаборатория аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:00

    Андижонда яширин нарколаборатория аниқланди

    ДХХ, Божхона ва ИИО ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрланган хонадон фош этилди.