Ҳукумат қарори билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул эндиликда чет тилини билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.
Шунингдек, фанлар мажмуасида чет тили мавжуд бўлган йўналишларга қабул жараёнида сертификатга эга абитуриентларга қуйидаги тартибда балл берилади: — B1 даражадаги сертификат учун мазкур фан бўйича белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи; — B2 ва ундан юқори даража учун эса фан бўйича тўлиқ максимал балл берилади.
Маълумот учун, аввал мазкур таълим йўналишларига қабул қилиш фақат камида B2 даражадаги сертификат мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилар эди.






