АсосийДунё

Мирзиёев Анқарада расмий кутиб олинди

Туркия президенти қароргоҳида Ўзбекистон етакчисини тантанали маросим билан кутиб олишди.

'Мирзиёев Анқарада расмий кутиб олинди'ning rasmi

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўған Анқара шаҳридаги Оқсарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий маросим билан кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан кўришди.

Айни пайтда президентларнинг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон–Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар