АсосийДУНË

Венесуэлада зилзиладан кейин осмон қизил тусга кирди

Шу билан бирга, телеканал «зилзила чироқлари» деб аталувчи яна бир кам учрайдиган табиий феномен ҳақида ҳам эслатди.

'Венесуэлада зилзиладан кейин осмон қизил тусга кирди'ning rasmi

Венесуэлада юз берган зилзиладан сўнг осмоннинг қизил тусга кириши ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Айрим фойдаланувчилар бу ҳолатни навбатдаги табиий офатлар билан боғлашга уринган бўлса-да, мутахассислар ҳодисага илмий изоҳ берди.
Маълум қилинишича, ноодатий манзара янги геологик жараёнлар эмас, балки атмосферадаги чанг ва майда қаттиқ заррачалар туфайли юзага келган. 

Бу заррачалар қуёш нурларини сочиб юбориши натижасида осмон қизғиш рангда кўринган.
Телеканал маълумотига кўра, мазкур ҳодиса илм-фанда "Рэлей сочилиши" деб аталади. У ҳавода заррачалар концентрацияси юқори бўлган пайтларда, айниқса, зилзила кучли шамол ёки чангли ҳаво билан бир вақтга тўғри келганда янада яққол намоён бўлади.


Қайд этилишича, бундай манзаралар кўпинча янги зилзилалар ёки бошқа фавқулодда ҳодисаларнинг даракчиси сифатида талқин қилинади. Бироқ олимлар бундай қарашларни илмий жиҳатдан тасдиқламайди. Уларнинг таъкидлашича, бу атмосферанинг ҳаводаги қаттиқ заррачаларга нисбатан кузатиладиган табиий оптик реакциясидир.


Шу билан бирга, телеканал "зилзила чироқлари" деб аталувчи яна бир кам учрайдиган табиий феномен ҳақида ҳам эслатди. Мутахассислар тушунтиришича, бундай ёруғлик чақнашлари ер қобиғида кварц таркибли тоғ жинслари парчаланиб, бир-бирига ишқаланиши натижасида электр зарядлари ҳосил бўлиши билан боғлиқ.


Ана шу жараён баъзи ҳолатларда осмонда қисқа муддатли ёруғлик чақнашларини юзага келтириши мумкин.

    Бошқа янгиликлар

    Венесуэлада зилзиладан кейин осмон қизил тусга кирди - Darakchi.uz