АсосийЖамият

Бухородаги икки қаватли уйда газ портлади

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган.

'Бухородаги икки қаватли уйда газ портлади'ning rasmi

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 31 январь куни икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 08:23 да 112 тизими орқали Қоракўл тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Шўробод кўчасида жойлашган икки қаватли турар жой хоналаридан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юз бергани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари ҳамда бошқа тегишли хизматлар етиб борган. Айни пайтда портлаш оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, плитага уланган газдан фойдаланиш жараёнида сизиб чиққан газ натижасида чақнаш содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар