АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

“Ўзгидромет” маълум қилишича, 31 январь ҳамда 1–3 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабаб республика тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.

'Ўзбекистоннинг қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди'ning rasmi

Хусусан, Қашқадарё (Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз), Сурхондарё (Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун), Самарқанд (Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут), Жиззах (Бахмал, Зомин), Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси), шунингдек Наманган вилояти Поп тумани хавфли ҳудудлар сифатида қайд этилган.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.

    Бошқа янгиликлар