АсосийЖамият

Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади

1 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг берган хабарига кўра, 1 февраль куни Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим вилоятларда ёмғир ёғиши, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарб томондан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси айрим ҳудудларда 3° совуқдан 7° илиққача, кундузи эса 4–18° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, тоғли ҳудудларда эса вақти-вақти билан қор ёғиши, йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар