АсосийСПОРТ

Германия плеф-офф эшигини очди

ЖЧ–2026: “E” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари 2:1 ҳисобида ўйинни якунлади.

'Германия плеф-офф эшигини очди'ning rasmi

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг “E” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия ва Кот-д’Ивуар терма жамоалари ўртасидаги учрашув драматик тарзда якунланди. Немислар қийинчилик билан бўлса-да, 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини деярли ҳал қилди.

Канададаги Торонто шаҳрида жойлашган “Бимо Филд” стадионида ўтган баҳсни парагвайлик ҳакам Хуан Габриэль Бенитес бошқариб борди.

30-дақиқада Кот-д’Ивуар ярим ҳимоячиси Франк Кесси ҳисобни очди ва африкаликлар биринчи бўлимни минимал устунлик билан якунлади.

Иккинчи бўлимда Германия босимни кучайтирди. 68-дақиқада ҳужумчи Дениз Ундав ҳисобни тенглаштирди. Учрашув эса қўшимча дақиқаларгача давом этиб, 90+4-дақиқада яна ўша Ундав гол уриб, дубль муаллифига айланди ва жамоасига ғалаба келтирди — 2:1.

Икки турдан сўнг Германия 6 очко билан “E” гуруҳида якка пешқадам бўлиб турибди. Кот-д’Ивуар эса 3 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган. Сўнгги турда Германия Эквадорга қарши, Кот-д’Ивуар эса Кюрасаога қарши майдонга тушади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Япония Тунисни йирик ҳисобда таслим қилди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 06:36

    Япония Тунисни йирик ҳисобда таслим қилди

    ЖЧ—2026: “F” гуруҳидан ўрин олган Тунис ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4:0 ҳисобида якунланди.

    'Португалия — Ўзбекистон ўйини учун ҳакамлар тайинланди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 03:43

    Португалия — Ўзбекистон ўйини учун ҳакамлар тайинланди

    Ушбу баҳсни марокашлик ФИФа ҳаками Жалол Жайед бошқариб боради.

    'Нидерландия Швеция устидан йирик ҳисобда зафар қозонди'ning rasmi

    СПОРТ Бугун 03:12

    Нидерландия Швеция устидан йирик ҳисобда зафар қозонди

    Мухлисларга голларга бой ўйин тақдим этган нидерландлар рақибини 5:1 ҳисобида таслим этди.

    'Туркия ҳамда Гаити мундиал билан хайрлашди'ning rasmi

    СПОРТ 20.06.2026 07:30

    Туркия ҳамда Гаити мундиал билан хайрлашди

    Бугунги ўйинлар футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатида кутилмаган натижаларга бой бўлди.

    'Туркия Парагвайга йўл бериб, плей-офф имкониятини йўқотди'ning rasmi

    СПОРТ 20.06.2026 05:31

    Туркия Парагвайга йўл бериб, плей-офф имкониятини йўқотди

    ЖЧ—2026: “D” гуруҳи 2-турида Туркия терма жамоаси Парагвайга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

    'Бразилия Гаити дарвозасига жавобсиз учта гол урди'ning rasmi

    СПОРТ 20.06.2026 03:21

    Бразилия Гаити дарвозасига жавобсиз учта гол урди

    ЖЧ—2026: “C” гуруҳи 2-турида Бразилия терма жамоаси Гаитини 3:0 ҳисобида мағлуб этди.