АсосийЖамият

Тошкентда Gentra ёниб кетди

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВББ расмий ахборот берди.

'Тошкентда Gentra ёниб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 31 январь куни Тошент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Gentra автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 22:04 да туманнинг Булоқсой кўчаси автомобиль ёнаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 22:07 да етиб бориб, ёнғин соат 22:14 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар