АсосийЖамият

Telegram орқали экстремистик ғоялар тарқатган талабалар ушланди

Тошкентдаги олий таълим муассасаси талабаси Телеграм орқали тақиқланган диний контент тарқатгани учун қўлга олинди.

'Telegram орқали экстремистик ғоялар тарқатган талабалар ушланди'ning rasmi

Жиззах ИИБ ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари олиб борган тезкор тадбирлар натижасида, Тошкентда таҳсил олаётган 2001 ва 2002-йилда туғилган икки талабанинг Телеграм гуруҳи орқали экстремистик аудио ва видео материалларни тарқатгани аниқланди.

Мазкур виртуал гуруҳга Жийдали, Ғўбдун, Лалмикор, Наврўз, Навбаҳор, Хўжакабут ва Яшнобод маҳаллаларида истиқомат қилувчи 18 нафар шахс жалб қилинган.

Ҳодиса юзасидан ушбу икки нафарга Жиноят кодексининг 244 прим 1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, 9 нафар шахс маъмурий қамоққа олинди. Шунингдек, 7 нафар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилди.

    Бошқа янгиликлар