АсосийЖамият

Самарқандда велосипедчи иштирокидаги ЙТҲ ўлим билан якунланди

Тойлоқ туманида юк машинаси уриб юборган велосипедчини орқадан келаётган Damas босиб кетди. Оқибатда фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди.

'Самарқандда велосипедчи иштирокидаги ЙТҲ ўлим билан якунланди'ning rasmi

29 январь куни соат 18:20 лар атрофида Тойлоқ тумани “Жумабозор” МФЙ ҳудудидан ўтган Д–069 автомобиль йўлининг 12-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тойлоқ–Ургут йўналишида ҳаракатланиб кетаётган велосипедчини шу йўналишда келаётган Исузу русумли юк машинаси уриб юборган.

Зарб оқибатида велосипедчи йўлга йиқилган. Орқа томондан ҳаракатланиб келаётган Damas русумли автомобиль эса уни босиб кетган. Натижада фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ йўл ҳаракати иштирокчиларини қоидаларга қатъий амал қилишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар