Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клубда январь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторига киритилди. Бу ҳақда “шаҳарликлар” матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу соврин учун Ҳусанов билан бирга Бернарду Силва ҳамда Жанлуиджи Доннарумма ҳам даъвогар сифатида кўрсатилган. Ғолиб клубнинг расмий сайтида ўтказилаётган овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов январь ойида “Манчестер Сити” сафида тўртта турнир доирасида тўққизта учрашувда майдонга тушган. Айни пайтда клуб АПЛ жадвалида 47 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.






