Ижтимоий тармоқларда ҳақорат, камситиш ва жамоат осойишталигини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Telegram-канали орқали маълум қилди.
Унинг айтишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига киритилаётган 1-қўшимчага мувофиқ, интернет маконида ҳақорат қилиш, камситиш ва жамоат ҳамда фуқаролар осойишталигига путур етказувчи ҳаракатлар учун 5 миллион сўмгача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланиши кўзда тутилмоқда.
Алишер Қодиров таъкидлашича, жамиятдаги бундай салбий ҳолатларга қарши фақат маърифат билан курашиш етарли эмас.
“Жаҳолатга қарши фақат маърифат билан курашиб бўлмайди, жарима ҳам керак. Лойиҳани қўллаб-қувватладик”, — дея ёзди партия раиси.






