АсосийЖамият

Саида Мирзиёева Абу-Дабидаги глобал форумда нутқ сўзлади

Бугун БАА пойтахтида Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” халқаро мукофоти тақдирлаш маросими доирасида ўтказиладиган юқори даражадаги глобал форумнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

'Саида Мирзиёева Абу-Дабидаги глобал форумда нутқ сўзлади'ning rasmi

“Инсоний биродарлик мажлиси” деб номланган ушбу йирик анжуманда хорижий мамлакатларнинг Биринчи хонимлари, Нобел мукофоти соҳиблари, БМТ агентликлари ва етакчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари, БАА ва Кўрфаз давлатларининг юксак мартабали сиёсатчилари, вазирлар ва давлат арбоблари, шунингдек, технология ва сунъий интеллект этикаси соҳасидаги етакчи олимлардан иборат 150 нафар нуфузли меҳмон иштирок этди.

Аҳамиятли томони, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Форумнинг “Аёллар етакчилиги инсоний биродарлик марказида” мавзусидаги 1-сессиясида нутқ сўзлади.

Саида Мирзиёева ўз нутқида аёллар етакчилиги ва таълим ҳуқуқини инсон қадрининг асосий мезони сифатида ҳимоя қилиш ғоясини илгари сурди. Маърузада Ўзбекистоннинг бу борадаги муваффақиятли ислоҳотлари мисолида, аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш нафақат миллий юксалишга, балки бутун минтақада тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилиши очиб берилди.

“Ўзаро ҳурмат билан йўғрилмаган ривожланиш узоққа чўзилмайди. Кучли жамиятлар нафақат қонунларга, балки инсонлар орасидаги ўзаро ишончга ҳам асосланади, ишонч эса кўпинча аёллар ўртасидаги муносабатлар ва етакчилик орқали мустаҳкамланади”, — деди Саида Мирзиёева.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2025 йилда Ўзбекистонда 20 мингга яқин эгизак чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:24

    2025 йилда Ўзбекистонда 20 мингга яқин эгизак чақалоқ туғилди

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилган.

    '2025 йилда Тошкент метросига неча нафар йўловчи тушгани очиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:31

    2025 йилда Тошкент метросига неча нафар йўловчи тушгани очиқланди

    Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 6,1 фоизга юқори.

    'Ўзбекистондаги қайси давлат серверлари бузилган?'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Ўзбекистондаги қайси давлат серверлари бузилган?

    Мазкур ҳолат давлатнинг электрон хизматлари ва шахсга доир маълумотлар хавфсизлиги масаласини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.

    'Мирзиёев сув тежовчи технологияларни 80 фоизга етказиш режалари билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:50

    Мирзиёев сув тежовчи технологияларни 80 фоизга етказиш режалари билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди.

    'Туркия Президенти Эрдўған Ар-Риёдга ташриф уюштирди'ning rasmi

    Жамият 03.02.2026 13:49

    Туркия Президенти Эрдўған Ар-Риёдга ташриф уюштирди

    Бугун, 3 февраль куни Туркия Президенти Ражаб Тоиб Эрдўған Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга ташриф билан борди.

    'ФИФА Россияга нисбатан чекловларни бекор қилишни режалаштирмаяпти'ning rasmi

    Жамият 03.02.2026 12:40

    ФИФА Россияга нисбатан чекловларни бекор қилишни режалаштирмаяпти

    Масала ҳозирча муҳокамадан ташқари қолмоқда.