Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 29 тага ёки 5,6 фоизга камайган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашувига оид 1 280 та хавф ҳолати аниқланиб, 227 нафар ходим ишдан бўшатилган, 485 нафари ротация қилинган.
Давлат харидларида тиббий жиҳозларнинг кафолат мажбуриятларини назорат қилиш орқали 247 миллиард сўм тежалган, 10 миллиард сўмлик ортиқча режалаштиришнинг олди олинган. Айрим ҳолатларда жами 5,5 миллиард сўм моддий зарар аниқланиб, жиноят ишлари қўзғатилган.
Коррупциянинг олдини олиш чораларини етарли даражада таъминламаган мансабдорларнинг 91 нафари интизомий, 11 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган, 15 нафари ишдан бўшатилган. Бундан ташқари, хавф даражаси юқори бўлган лавозимлар рўйхати кенгайтирилиб, 49 тага етказилган.






