АсосийЖамият

Айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилиши мумкин

"Ўзгидромет" 5 февраль куни республика бўйлаб кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида тезкор огоҳлантириш берди.

'Айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилиши мумкин'ning rasmi

Маълум қилинишича, бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

Айрим жойларда эса шамол 20–22 м/с гача етиб, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 12–14 м/с гача кучайиши прогноз қилинмоқда.

Аввалроқ Ўзгидромет 5–9 февраль кунлари кутилган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республика тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжудлигини маълум қилган эди.

    Бошқа янгиликлар