АсосийЖамият

Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида муҳим фойдали қазилмалар ҳамда ноёб ер элементларини қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

'Ўзбекистон ва АҚШ муҳим фойдали қазилмалар соҳасида ҳамкорликни кучайтиради'ning rasmi

Маълум қилинишича, мазкур ҳужжат томонлар ўртасида таъминот барқарорлигини таъминлаш, замонавий технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда инвестициявий алоқаларни ривожлантиришни кўзда тутади.

Меморандум доирасида фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилиши белгиланган.

    Бошқа янгиликлар