АсосийДунё

Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Мукофот Покистон Президенти Асиф Али Зардорий томонидан тантанали равишда топширилди.

'Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди'ning rasmi

6 февраль куни Исломобод шаҳридаги “Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Покистоннинг олий давлат мукофоти — “Нишони Покистон” ордени топширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маросим чоғида Покистон Президенти Асиф Али Зардорий мукофотни Ўзбекистон раҳбарига тантанали равишда тақдим этган. Қайд этилишича, ушбу орден икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг эътирофи, шунингдек, Ўзбекистон халқига бўлган дўстона муносабат ва чуқур ҳурмат ифодаси ҳисобланади.

Томонлар Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклиги мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб боришига ишонч билдирган.

Маълумот учун, мазкур нуфузли мукофот турли йилларда Буюк Британия Қироличаси Елизавета II, АҚШ собиқ президенти Ричард Никсон, Нельсон Мандела, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон каби қатор нуфузли шахсларга ҳам берилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарё, Тошкент вилояти ва пойтахтда 20 кгдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:18

    Қашқадарё, Тошкент вилояти ва пойтахтда 20 кгдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Қашқадарёда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 20,2 кг турли турдаги гиёҳвандлик воситалари олинди.

    'Исломободда жума намози пайтида портлаш юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:56

    Исломободда жума намози пайтида портлаш юз берди

    Ҳодиса ортидан камида 31 киши ҳалок бўлди.

    'Эпштеин иши: Норвегияда собиқ бош вазирга нисбатан тергов бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:53

    Эпштеин иши: Норвегияда собиқ бош вазирга нисбатан тергов бошланди

    Тергов бошланишига яқинда махфийликдан чиқарилган ва Жеффрей Эпштеин иши билан боғлиқ ҳужжатларда келтирилган маълумотлар асос бўлган.

    'Трамп учта эҳтимолий ядровий урушнинг олдини олганини айтди'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:58

    Трамп учта эҳтимолий ядровий урушнинг олдини олганини айтди

    АҚШ президенти Дональд Трамп дунёда учта эҳтимолий ядровий уруш, жумладан Россия ва Украина ўртасидаги можаронинг олдини олганини маълум қилди.

    'Исломободда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди'ning rasmi

    Дунё 05.02.2026 15:48

    Исломободда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

    Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф ўзаро савдони ошириш, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича келишиб олди.