1

Пиротехника воситаларини шоколад қутиси ичига яшириб олиб ўтишга уринган фуқаро қўлга олинди

ЖАМИЯТ 22.12.2016, 16:30
Теглар: Ўзбекистон, Янги йил
Пиротехника воситаларини шоколад қутиси ичига яшириб олиб ўтишга уринган фуқаро қўлга олинди

Тез ёнувчи моддалардан тайёрланадиган ва ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан хавфли ҳисобланадиган пиротехника воситаларидан нотўғри фойдаланиш бевосита одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат тартиби ва фуқароларнинг мол-мулкига жиддий зарар етказиши мумкин, деб хабар беради Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни пиротехника буюмлари муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилишида, фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан уларнинг саломатликлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур қонунга мувофиқ пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган.

Пиротехника буюмларининг ноқонуний муомаласи юзасидан маъмурий ва жиноий жавобгарликнинг кучайтирилиши божхона органларининг ҳам масъулиятини янада оширди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Москва-Тошкент” йўловчи поездида юртимизга кириб келган фуқаро Ф.Ахмедовнинг (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) қўл юкларини божхона кўригидан ўтказишганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 72 дона “Супер Жук” номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди. Мазкур пиротехника воситалари шоколад қутисида яширинча олиб келинаётган экан.

Шунингдек, бошқарманинг тезкор гуруҳи ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда пойтахтимизнинг Олмазор туманида пиротехника воситаларни сотиш ва тарқатиш билан шуғулланаётган фуқаролар А.Содиқов ва А.Саидовлардан жами 19200 дона “PETARDS-С рождеством 10х60” номли пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддасига кўра пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2501-моддасига мувофиқ пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1