1

Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермаслиги сабабларига ойдинлик киритилди

ШОУ-БИЗНЕС 22.12.2016, 21:15
Теглар: Шоу-бизнес, Озодбек Назарбеков
Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермаслиги сабабларига ойдинлик киритилди

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилги мавсумда концерт бермасликка қарор қилди.

Мазкур қарорга Озодбек Назарбековнинг матбуот котиби ойдинлик киритди, деб ёзади Daryo.uz нашри.

«Назарбеков сўнгги йилларда тақдим этган концертларининг барчасида юз фоиз жонли ижрода куйлади, кучли босим билан меҳнат қилди. Бу эса ўз таъсирини кўрсатди, унда ҳам руҳий, ҳам жисмоний томондан толиқишлар бўлди».

Қайд этиш керак, Озодбек Назарбеков «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан ташкил этилган «Мавсум хитлари» концерт дастурида қатнаша олмади, икки кундан сўнг эса Туркманистондаги концертда қатнашди.

«‘Мавсум хитлари’ тақдирлаш маросимида истмаси кўтарилиб кетгани учун иштирок эта олмади. Бироқ Туркманистондаги концертга бориши олдиндан белгилаб қўйилгани учун, бетоб бўлишига қарамай уни ўтказиб қайтди», — деб вазиятга тушунтириш берган қўшиқчининг матбуот котиби.

Дилбаҳор Худойбердиеванинг таъкидлашича, Озодбек Назарбеков концерт беришдан танаффус қилган бўлса-да, ижод қилишдан тўхтамаган.

Шарҳлар

"Ҳақлигимни миллион фоиз биламан" — Озодбек Назарбеков дўппи муҳокамасига муносабат билдирди

21.12.2021, 10:56

Бир муддат аввал Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20 декабрь куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан учрашгани ҳақида ёзгандик.Ушбу учрашувдан сўнг, вазир бир гуруҳ...
Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз – Озодбек Назарбеков

20.12.2021, 21:48

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20-декабр куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ижтимоий тармоқларда вазирлик ходимларининг дўппи кийиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича...
Байрамлар бизники каби тинч бўлган заминга ярашади – Маданият вазири Республикада ўтказилаётган фестиваллар ҳақида гапирди

30.05.2021, 13:40

Хабарингиз бор, Ўзбекистоннинг турли минтақаларида фестивал ва концерт дастурлари ўтказилмоқда. Мисол учун Андижонда ёшлар фестивали, Наманганда гуллар фестивали, Бухорода ипак ва зираворлар фестивали. Ўзбекистон Республикаси...
Озодбек Назарбеков халқдан отаси ҳаққига дуо қилишларини сўради (видео)

24.04.2021, 15:06

Маданият вазири Озодбек Назарбеков отасининг тоби йўқлигини айтиб ижтимоий тармоқларда видеомурожаат йўллади."Ҳақиқатдан ҳам отамизнинг бироз тоблари йўқ. Aллоҳга шукрки, кечагидан анча яхши томонга ўзгариш бўлди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1