АсосийЖамият

Бухорода 600 минг долларга ер сотмоқчи бўлган тадбиркор ушланди

Бухоро вилоятининг Пешку туманида давлат захирасидаги 290 гектар ер майдонини 600 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган тадбиркор қўлга олинди.

'Бухорода 600 минг долларга ер сотмоқчи бўлган тадбиркор ушланди'ning rasmi

У олдиндан 230 минг доллар ва 840 млн сўм олган вақтида ушланган.

Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилишича, Сирдарё вилоятида яшовчи, 1973 йилда туғилган хусусий тадбиркор Пешку тумани ҳудудидаги олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга эга ер майдонини мансабдор танишлари орқали аукцион савдоларида олиб беришни ваъда қилган. Эвазига у Шофиркон туманида яшовчи фуқародан 600 минг доллар талаб қилган.

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у муқаддам фирибгарлик жинояти учун бир неча бор судлангани аниқланган. Гумонланувчи 230 минг доллар ва 840 млн сўмни олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25-168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28-211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:04

    Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди

    Габала шаҳрида у Президент Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказди.

    'Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:34

    Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди

    Хавфлари ва бозордаги талабини таҳлил қиладиган "AI-консультант" платформасини ишга тушириш топширилди.

    'АЁҚШларда тушумлар ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:24

    АЁҚШларда тушумлар ошди

    Тўловларнинг асосий қисми банк карталари ҳиссасига тўғри келмоқда.

    'Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:57

    Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

    Унда 12 давлатдан — жами 94 нафар 15–18 ёшли иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда.

    'KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:50

    KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади

    Лойиҳа асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида амалга оширилади.

    'Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:07

    Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди

    Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар кенгашига қарорнинг тадбиркорликка оид қисмларини қайта кўриб чиқиш ва кучга кириш муддатини узайтиришни таклиф қилди.