Ёмғир ёғиб, совуқ шамол эсаётганига қарамай, Суриянинг Алеппо шаҳри аҳолиси шаҳарнинг озод бўлганлигини қувонч билан нишонламоқда, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Бу кунни Алеппо аҳолиси 5 йил интизорлик билан кутгани сабабли, шаҳарнинг террорчилардан озод этилгани ҳақидаги хабар билан бир-бирини қутламоқда.
Пайшанба куни кечқурун Сурия ҳарбий кучлари “шимолий пойтахт” жангарилардан батамом озод этилганлигини расман эълон қилди. Бу ғалаба стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ҳукумат қўшинлари 2011 йилдан бери радикал гуруҳлар билан жанг олиб борди.

Энди Алеппо шаҳри аҳолисига ҳеч ким ва ҳеч нарса хавф солмайди. Шаҳар кўчалари байрамона чироқлар билан безатилиб, ҳаммаёқда мусиқа садолари янграмоқда. Оломон кўзда ёш билан бир-бирини қучоқлаб, табрикламоқда.





