АсосийЖамият

Форишда 30 га яқин хонадонни сув босди

ФВВ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

'Форишда 30 га яқин хонадонни сув босди'ning rasmi

Жиззах вилояти Фориш туманидаги қишлоқлардан бирида кучли ёмғирдан сўнг сел кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 14 февраль куни соат 04:53 да туманда кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида “Қизилқум” МФЙ, Қизилқум қишлоғида сел-суви оқимлари кузатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қишлоқнинг Эрали кўчасидаги тахминан 30 га яқин аҳоли хонадонларнинг ҳовлиси ва томорқаларига сув тошган. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва жароҳат олганлар йўқлиги билдирилди. Вазият назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар