АсосийЖамият

Тошкентда нарколаборатория фош этилди, 24 мингдан ортиқ кучли дори воситалари мусодара қилинди

Пойтахт ва вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда наркодўкон фаолиятига чек қўйилиб, йирик миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари қўлга олинди.

'Тошкентда нарколаборатория фош этилди, 24 мингдан ортиқ кучли дори воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида ҳаракатланаётган Spark автомашинаси тўхтатилди. Текширув давомида унда интернет орқали фаолият юритувчи наркодўконга хизмат қилган 1993, 1994 ва 1995 йилларда туғилган уч нафар фуқаро борлиги аниқланди. Улардан 37 дона “Тропикамид” ҳамда 124 дона прегабалин моддаси сақланган капсула ашёвий далил сифатида олинди.

Тезкор тадбир давомида наркодўконнинг “закладчик”лари бўлган яна икки нафар шахс ушланди. Улар томонидан пойтахтнинг турли ҳудудларида яширилган жами 1186 дона “Прегабалин” ва 125 дона “Тропикамид” мусодара қилинди.

Аниқланишича, мазкур дори воситалари Сергели туманида фаолият юритган нарколабораторияда тайёрланган. У ерда 1987, 1993, 1995 ва 2000 йилларда туғилган тўрт нафар шахс кучли таъсир қилувчи моддалар ишлаб чиқараётгани маълум бўлди. Хонадондан 5130 дона “Прегабалин” капсуласи, 10 кг ушбу модда, 75 флакон “Тропикамид”, 6 кг унинг хом ашёси, шунингдек, 60 минг дона бўш капсула ва флакон ҳамда лаборатория жиҳозлари олинди.

Шунингдек, алоҳида тадбирда Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1987 йилда туғилган шахснинг уйи ва автомашинасидан 24 223 дона турли номдаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Терговга қадар текширувда ушбу дорилар Қирғиз Республикасидан ноқонуний олиб кирилгани ва уларни 34 минг долларга сотиб олиб, пойтахтда қайта сотиш режалаштирилгани маълум бўлди.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон байроғини вертикал осиш ва дафн маросимида қўллаш тартиби белгиланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:57

    Ўзбекистон байроғини вертикал осиш ва дафн маросимида қўллаш тартиби белгиланади

    Адлия вазирлиги давлат байроғидан фойдаланиш қоидаларини янада аниқлаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

    'Роналду ЖЧда захирада қолишга тайёр'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:30

    Роналду ЖЧда захирада қолишга тайёр

    Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионатида асосий таркиб учун кафолат талаб қилмаяпти.

    'Шаҳзода Эндрю Эпштейн иши бўйича ҳибсга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:02

    Шаҳзода Эндрю Эпштейн иши бўйича ҳибсга олинди

    Буюк Британия полицияси қирол Чарлз III нинг укаси шаҳзода Эндрюни Жеффри Эпштейн билан алоқалари юзасидан гумонлар ортидан ҳибсга олди.

    '“Реал” ПСЖ футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    “Реал” ПСЖ футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилмоқда

    Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби 20 ёшли Дезире Дуэ трансфери учун Париждаги ПСЖга 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

    'Польшада қонуний эгалик қилинган ўқотар қуроллар сони биринчи марта 1 миллиондан ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:00

    Польшада қонуний эгалик қилинган ўқотар қуроллар сони биринчи марта 1 миллиондан ошди

    Ҳар 100 польшаликка тахминан 2,5 та қурол тўғри келади, бу Европа Иттифоқидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Солиштириш учун, Финляндияда ҳар 100 кишига 32,4 та қурол тўғри келади.

    '“Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    “Ўзгидромет” тезкор огоҳлантириш билан чиқди

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.