Фанлар академияси Астрономия институти хабарига кўра, 28 февраль куни Қуёш тизимидаги Меркурий, Венера, Нептун, Сатурн, Уран ва Юпитер иштирокида сайёралар паради содир бўлади. Ушбу ноёб астрономик ҳодисани Қуёш ботганидан кейин Ўзбекистоннинг барча ҳудудидан кузатиш мумкин.
Қайд этилишича, сайёралардан Меркурий, Венера, Сатурн ва Юпитерни оддий кўз билан кўриш мумкин. Нептун ва Уранни эса жуда хира бўлгани сабабли фақат телескоп ёки бинокль орқали кузатиш мумкин бўлади.
Мутахассислар сайёраларни яхшироқ кўриш учун ғарбий уфқ қисми очиқ бўлган жойни танлашни тавсия қилди. Шунингдек, олимлар сайёралар паради астрономик ҳодиса бўлиб, уни инсон тақдири билан боғлаш илмий асосга эга эмаслигини таъкидлади.






