АсосийЖамият

Трамп маъмурияти муҳожир оилаларига нисбатан қатъий чораларни кучайтирди

АҚШнинг Дональд Трамп маъмурияти муҳожирларга қарши қатъий сиёсат доирасида минглаб ота-оналарни ҳибсга олгани маълум бўлди.

'Трамп маъмурияти муҳожир оилаларига нисбатан қатъий чораларни кучайтирди'ning rasmi

Нашр ҳукумат ҳужжатлари асосида ўтказган таҳлилга кўра, 2025 йилнинг дастлабки етти ойида камида 27 минг нафар боланинг ота-онаси қўлга олинган. Шу даврда АҚШ Ички хавфсизлик департаменти ҳар ой ўртача 1400 нафар ота-онани депортация қилган. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги Жо Байден маъмурияти даврига нисбатан қарийб икки баробар юқори бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳибсга олинганлар орасида камида 12 минг нафар АҚШ фуқароси бўлган болаларнинг ота-оналари ҳам бор. Айрим ҳолатларда ота-оналар ва болалар турли давлат фуқаролари бўлгани сабабли оилаларни бирга сақлаб қолиш янада мушкуллашган.

Нашр бир нечта муҳожир оилаларининг ҳикояларини ҳам келтирган. Улардан бири — Гаитидан борган аёл бўлиб, у сиёсий зўравонликлардан қочиб АҚШга келган. Бироқ ҳибсга олингач, у 13 ойлик қизидан минглаб километр узоқда сақланган. Аёлнинг айтишича, қизалоқ махсус парҳез ва она сутига муҳтож бўлган, аммо ҳукумат уни озод қилишни рад этган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолатни оилалар ажратилишининг янги инқирози деб баҳоламоқда. Уларнинг фикрича, ҳозирги вазият Трампнинг биринчи президентлик давридаги машҳур “zero tolerance” сиёсати давридан ҳам кенгроқ кўламга чиққан.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти эса оилалар атайлаб ажратилганини рад этди. Идора вакиллари ота-оналарга фарзандлари билан бирга депортация қилиниши мумкинлиги айтилишини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бош прокуратура вакиллари Ғалаба боғига ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:30

    Бош прокуратура вакиллари Ғалаба боғига ташриф буюрди

    “Матонат мадҳияси” ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилиб, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

    'Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:48

    Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан халққа табрик йўллади.

    'Флик яқин вақт ичида “Барселона” билан шартномасини узайтиради — ESPN'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:09

    Флик яқин вақт ичида “Барселона” билан шартномасини узайтиради — ESPN

    “Барселона” бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда ESPN нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

    'Мусаффо осмон учун берилган қурбонлар хотирасига'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Мусаффо осмон учун берилган қурбонлар хотирасига

    Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни бошқа саналарда бироз фарқли равишда нишонланади.

    'Ўзбекистонда 12 жарима балли ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:49

    Ўзбекистонда 12 жарима балли ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

    Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

    'Мирзиёев Ғалаба боғидаги ёдгорликларга гул қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:02

    Мирзиёев Ғалаба боғидаги ёдгорликларга гул қўйди

    Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.