АсосийЖамият

Флик яқин вақт ичида “Барселона” билан шартномасини узайтиради — ESPN

“Барселона” бош мураббийи Ҳанси-Дитер Флик клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда ESPN нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

'Флик яқин вақт ичида “Барселона” билан шартномасини узайтиради — ESPN'ning rasmi

Манба маълумотига кўра, 61 ёшли мутахассиснинг агенти Пини Захави 7 май куни клуб президенти Жоан Лапорта билан учрашган. Учрашувда томонлар янги шартноманинг якуний тафсилотларини келишиб олган.

Фликнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Янги келишувга кўра, ҳамкорлик яна бир йилга узайтирилади ҳамда шартномага қўшимча равишда яна бир мавсумга автоматик узайтириш имконини берувчи банд киритилади.

Захави ҳозирда Барселона шаҳрида бўлиб тургани сабабли, шартномани имзолаш маросими яқин кунларда ўтказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, германиялик мутахассис 2024 йилнинг июль ойидан буён Каталония клубини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 113 та учрашувда иштирок этиб, 86 та ғалаба, 10 та дуранг ва 17 та мағлубият қайд этган.

Флик бошчилигида “Барселона” дастлабки мавсумнинг ўзидаёқ Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубокда ғолиб чиққан.

Қайд этилишича, Флик келганидан кейин жамоа нафақат натижалар, балки ўйин услуби жиҳатидан ҳам барқарорликка эришган. Бу эса клуб раҳбариятининг мутахассисга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:48

    Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан халққа табрик йўллади.

    'Трамп маъмурияти муҳожир оилаларига нисбатан қатъий чораларни кучайтирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:25

    Трамп маъмурияти муҳожир оилаларига нисбатан қатъий чораларни кучайтирди

    АҚШнинг Дональд Трамп маъмурияти муҳожирларга қарши қатъий сиёсат доирасида минглаб ота-оналарни ҳибсга олгани маълум бўлди.

    'Мусаффо осмон учун берилган қурбонлар хотирасига'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:54

    Мусаффо осмон учун берилган қурбонлар хотирасига

    Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни бошқа саналарда бироз фарқли равишда нишонланади.

    'Ўзбекистонда 12 жарима балли ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:49

    Ўзбекистонда 12 жарима балли ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

    Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

    'Мирзиёев Ғалаба боғидаги ёдгорликларга гул қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:02

    Мирзиёев Ғалаба боғидаги ёдгорликларга гул қўйди

    Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    'Click катта авлод вакиллари учун “Ғамхўр Click: авлодлар боғлиқлиги” номли таълимий учрашув ўтказди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Click катта авлод вакиллари учун “Ғамхўр Click: авлодлар боғлиқлиги” номли таълимий учрашув ўтказди

    Бу кун ҳам қайғу, ҳам қувонч билан эсга олинадиган сана ҳисобланади.