1

Арча байрами қаерда ва қачон бошланади?(Фото)

ЖАМИЯТ 23.12.2016, 16:53
Теглар: Янги йил
Арча байрами қаерда ва қачон бошланади?(Фото)

Нафақат пойтахтимизда, балки мамлакатимизнинг барча  шаҳар ва туманларида Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ахборот хизмати.  

Байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш ва тинч-осойишта ўтказиш мақсадида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда масъул идоралар томонидан махсус ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. 

Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларидаги марказий хиёбонлар, майдонларда байрам арчалари ўрнатилиб, безатилмоқда. 

Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун кириб келаётган Янги йил байрамини юқори савияда ташкил этиш,  айниқса ёшларни қишки таътил кунларини мазмунли ўтказиш,  шунингдек, мазкур ишларни ташкил этишда қулай шароитлар яратиш, яъни ташкил этиладиган савдо шахобчаларнининг тўлақонлик ишлаши, майдонлар ва кўча ҳиёбонларни замонавий ва бадиий жиҳатдан безаш, намойиш этиладиган театрлашган Янги йил спектакль ва томошаларини бадиий жиҳатдан юқори савияда намойиш этилиши, ўрнатиладиган барча техник воситаларни - аттракцион ва ўйин қурилмаларини соз ва ҳавфсиз ишлашини таъминлаш ҳамда байрам тадбирларини тинч ва осойишта ўтказилишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 декабрдаги "Тошкент шаҳрининг "Мустақиллик ва эзгулик” майдони ҳамда шаҳарнинг бошқа майдонларида Янги йил байрами маданий тадбирларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 222-сонли мажлис баёни тасдиқланди

АРЧА БАЙРАМИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Баённомага мувофиқ "Мустақиллик ва эзгулик” майдони, Шайхонтоҳур тумани Хадра майдони ва "Локомотив-Анхор” боғи ёнидаги майдонлари, Юнусобод тумани Сайилгоҳ майдони, Чилонзор тумани Алгоритм даҳасидаги "Roison Electronics” корхонаси олди майдони, Яшнобод тумани "Авиасозлар” шаҳарчаси майдони, Мирзо Улуғбек тумани "Локомотив” маданият ва истироҳат боғи, Сирғали тумани "SUNDAY” супермаркети олди майдони ҳамда Бектемир тумани "Қуёшча нури” маданият ва истироҳат боғларида 2016 йил 28 декабрдан 2017 йил 8 январгача Янги йил байрами маданий тадбирлари ўтказилиши белгиланган. Мазкур майдонларда улкан арчалар, аттракционлар ва ўйин қурилмалари, савдо расталари, экран ҳамда турли ўлчамдаги саҳналар ўрнатилиб, Айни пайтда безаш ишлари амалга оширилмоқда.

АРЧА БАЙРАМИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Тадбирларда Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси санъаткорлари хамда пойтахтдаги театр ва цирк жамоалари, туманларда фаолият кўрсатаётган фольклор жамоалари ва хонандалар фаол қатнашиши кўзда тутилган. 

АРЧА БАЙРАМИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Бу йил пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун кириб келаётган Янги йил байрамини оммавий нишонлаш учун  "ЛОКОМОТИВ-АНХОР” БОҒИ ЁНИДАГИ МАЙДОН танланди ва бу ҳудудда улкан ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 

АРЧА БАЙРАМИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Салкам 4 гектар ҳудудда бунёд бўлган байрам майдонининг марказида, табиийки, улкан арча қад кўтарган. "Ўзмахсусмонтаж” акционерлик жамиятининг "Чирчиқсталмонтаж” МЧЖ ишчилари томонидан барпо этилаётган баландлиги 26 метр, айланаси 7,7 метр бўлган сунъий арчанинг барча эҳтиёт қисмлари, ҳаттоки унга безатиладиган ўйинчоқлар ҳам Россиядан келтирилди.  Қиш зийнати бўлмиш ушбу арча 10 мингдан зиёд қўғирчоқ ва ранг-баранг товланувчи чироқлар билан безатилмоқда.

АРЧА БАЙРАМИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Салкам 4 гектар ҳудудда бунёд бўлган байрам майдонининг марказида, табиийки, улкан арча қад кўтарган. "Ўзмахсусмонтаж” акционерлик жамиятининг "Чирчиқсталмонтаж” МЧЖ ишчилари томонидан барпо этилаётган баландлиги 26 метр, айланаси 7,7 метр бўлган сунъий арчанинг барча эҳтиёт қисмлари, ҳаттоки унга безатиладиган ўйинчоқлар ҳам Россиядан келтирилди.  Қиш зийнати бўлмиш ушбу арча 10 мингдан зиёд қўғирчоқ ва ранг-баранг товланувчи чироқлар билан безатилмоқда.

АРЧА БАЙРАМИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги 20 та янги аттракционлар ва ўйин қурилмалари, 8 та 5 метрли, 3 та 10 метрли арча, 2 та биохожатхоналар ҳамда улкан экранлар ўрнатилди. Мазкур экранларда болажонлар учун миллий мультфилмларнинг намойиш этилиши ҳамда асосий саҳнадаги экранда ижтимоий видео лавҳалар, яъни мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари акс этган видеолавҳаларни намойиш этилиши режалаштирилган.

АРЧА БАЙРАМИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

"Мустақиллик ва эзгулик” майдонида ҳам баландлиги 27,8 метрли Янги йил арчаси ўрнатилди. Янги арча безаклари ва ўйинчоқлар билан безаш ва баннерлар чоп эттириш ишлари олиб борилмоқда.

АРЧА БАЙРАМИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

АРЧА БАЙРАМИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БОШЛАНАДИ?

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1