АсосийДунё

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси 28 февраль куни мамлакат ҳудудида кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилаётгани ҳақида мурожаат йўллади.

'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди'ning rasmi

Элчихона фуқаролардан шахсий хавфсизлик чораларини кучайтириш, зарур эҳтиёт тадбирларини кўриш ва Исроил Фронт орти қўмондонлиги кўрсатмаларига қатъий риоя қилишни сўради.

Шунингдек, оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга бормаслик, гавжум ҳудудларда узоқ қолмаслик ва сафарларни режалаштиришда эҳтиёткорликни сақлаш тавсия қилинди.

28 февраль куни Исроил Эронга ҳаво ҳужуми уюштириб, АҚШ ҳам иштирок этгани хабар қилинди.

Зарба натижасида разведка биноси, президент мажмуаси, Теҳрон аэропорти ва Али Кҳаменеи уйи ҳужумга учради. Ҳаво ҳудудлари ёпилган ва Эрон жавоб зарбаларини беришини маълум қилган.

Мудофаа вазирлиги амалдори қасос олиш учун барча чоралар кўрилаётганини билдирган.

    Бошқа янгиликлар