АсосийДунё

Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Туркиядаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учрагани ҳақида тарқалган хабарлар расмийлар томонидан дезинформация деб баҳоланди.

'Туркияда “АҚШ ҳарбий базасига ҳужум” ҳақидаги хабарлар рад этилди'ning rasmi

Туркия Алоқа вазирлиги ҳузуридаги Дезинформацияга қарши кураш маркази баёнотида мамлакат ҳудудида ҳеч қандай хорижий давлатга тегишли ҳарбий база мавжуд эмаслиги таъкидланди.

Қайд этилишича, Туркиянинг ҳаво ҳудуди, қуруқлик ва денгиз чегаралари ҳамда барча ҳарбий объектлари тўлиқ миллий суверенитет ва назорат остида.

Марказ маълумотига кўра, мамлакатга қарши ҳеч қандай ҳужум содир этилмаган. Шунингдек, Туркияни минтақавий можаро иштирокчиси сифатида кўрсатишга қаратилган хабарлар асоссиз экани урғуланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳам мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, фуқароларни фақат расмий манбаларга таянишга чақирган.

Аввалроқ Анка ахборот агентлиги бош муҳаррири Кенан Шенерга нисбатан қарор чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У “Инжирлик” ҳаво базасидаги ҳаракатларни жонли эфирга узатгани айтилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юзлаб эронликлар Туркия чегарасини кесиб ўтмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:01

    'Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

    КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

    'Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Пентагонда хавотир кучайди: Эрон можароси ҳафталаб чўзилиши мумкин

    АҚШ Мудофаа вазирлигида Эрон билан боғлиқ кескинлик спираль шаклида кучайиб, узоқ давом этадиган тўқнашувга айланиши мумкинлигидан хавотирлар ортмоқда.

    'Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:58

    Эрон Доҳа, Қувайт, Баҳрайн ва Абу-Дабига ракета ҳужумларини бошлади

    Ҳозирча талафотлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

    'АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:20

    АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас

    АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши кенг кўламли операцияни давом эттиради ва зарбаларни юмшатиш режалаштирилмаяпти.

    'Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:01

    Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди

    Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний Теҳрон Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини маълум қилди.