АсосийЖамият

Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди

12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилдириш учун мансабдорга пора бермоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди.

'Тошкентда ФВВ ходимига 30 минг доллар пора таклиф қилган тадбиркор ушланди'ning rasmi

Пойтахтда фаолият юритувчи тадбиркор ўзи раҳбарлик қиладиган МЧЖ томонидан Яккасарой туманида қурилган, бир қатор камчиликлари бартараф этилмаган 12 қаватли турар жой мажмуасини фойдаланишга қабул қилдириш мақсадида “Nazorat.MS.UZ” электрон портали орқали тақдим этиладиган аризани ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси ходимига 30 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этган.

Ходим бу ҳақда масъул идораларни хабардор қилган. Шундан сўнг Давлат хавфсизлик хизмати ва ФВВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда МЧЖ раҳбари пул маблағини топшираётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 3-қисми “а” банди (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар