Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Бухоро шаҳрида яшовчи 1965 йилда туғилган шахс 2022–2025 йиллар давомида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилган ўғлига “BINANCE” крипто-биржаси орқали жами 13 597 USDT ўтказган.
Терговда аниқланишича, 1999 йилда туғилган ўғли 2019 йилда Сурияга кетиб, жангарилар сафига қўшилган ва интернет орқали бошқалардан ҳам маблағ йиғган. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бухоро шаҳар суди ҳукмига кўра, ота Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.






