АсосийЖамият

Қатарда ўзбекистонлик 11 ёшли бола ҳалок бўлди

Болакайнинг ўлимига нима сабаб бўлган?

'Қатарда ўзбекистонлик 11 ёшли бола ҳалок бўлди'ning rasmi

Қатарда 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси бахтсиз йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди. 

Унда қайд этилишича, Тошкент шаҳрида туғилган 11 ёшли М.А. Қатардаги сафари давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бош қисмидан олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган.

Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси томонидан вафот этган боланинг дафн маросимини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилган. 

Бу ҳақда маълумот келиб тушиши билан дипломатик ваколатхона томонидан Қатарнинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда тезкор зарур ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилган. 

    Бошқа янгиликлар