АсосийЖамият

Хориждаги ўзбекистонликларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади

Мураккаб вазиятга тушган фуқароларга бир марталик нафақа, авиачипта ва тиббий харажатлар учун маблағ ажратилиши мумкин.

'Хориждаги ўзбекистонликларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади'ning rasmi

Миграция агентлиги ахборотига кўра, хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари қийин аҳволга тушган тақдирда уларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.

Маълум қилинишича, оғир молиявий ҳолатга тушиб қолган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача бир марталик ёрдам ажратилиши мумкин. Зарурат бўлса, ариза асосида ватанга қайтиш учун авиачипта ҳам олиб берилади.

Шунингдек, хорижда оғир касалликка чалинган ёки бахтсиз ҳодисага учраган фуқароларнинг 1 мингдан 1,5 минг долларгача бўлган тиббий харажатлари қоплаб берилиши мумкин. Яшаш жойсиз қолганларга эса 30 кунгача ҳостел билан таъминлаш чораси кўрилади.

Оғир вазиятга тушган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини ватанга беғараз қайтариш имконияти ҳам мавжуд.

    Бошқа янгиликлар