АсосийЖамият

Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг бўш майдондан жасади топилди

Баликесирда 15 кун қидирилган Дилафрўз Чўлиеванинг ўлими юзасидан бир киши ҳибсга олинди.

'Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг бўш майдондан жасади топилди'ning rasmi

Туркиянинг Баликесир вилоятида бўш ер майдонидан топилган аёл жасади 21 январдан буён қидирувда бўлган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси Дилафрўз Чўлиевага тегишли экани аниқланди. Бу ҳақда "Haber Turk" нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Баликесирнинг Ҳавран тумани Чамдиби маҳалласида жасад топилгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойида олиб борилган текширувлар натижасида марҳума Бурҳание тумани Эмният бошқармаси томонидан “бедарак йўқолган шахс” сифатида қидирувда бўлган Дилафрўз Чўлиева экани тасдиқланган.

Жасад суд-тиббий экспертиза ўтказиш учун Бурсадаги тегишли муассасага юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан аёлнинг севгилиси экани айтилган 44 ёшли И.И. ҳамда унинг танишлари — Б.Н. (40), Б.У. (40) ва М.К. (22) қўлга олинган. Сўроқдан сўнг И.И. суд қарори билан ҳибсга олинган, қолган уч нафар шахс эса суд жараёни давомида қамоққа олинмасдан қўйиб юборилган.

Марҳуманинг ўғли Шоҳрух Тўрақулов аввалроқ онаси қандли диабет билан оғриганини, дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилмаса соғлиғида жиддий асоратлар кузатилишини айтиб, ёрдам сўраган эди.

Маълумотларга кўра, Дилафрўз Чўлиева ишлаш мақсадида Туркияга борган ва Бурҳание туманида кекса беморга қараб келган. У 21 январь куни бозорга чиқиш учун рухсат олиб, ортга қайтмаган. Яқинлари ва иш берувчилари томонидан қидирувга берилган аёлнинг йўқолгани ҳақида Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари ҳам хабардор қилинган эди.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хориждаги ўзбекистонликларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:32

    Хориждаги ўзбекистонликларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади

    Мураккаб вазиятга тушган фуқароларга бир марталик нафақа, авиачипта ва тиббий харажатлар учун маблағ ажратилиши мумкин.

    'Қарши ва Бухорода бозор раҳбарлари ушланди'ning rasmi

    Жамият 04.03.2026 16:00

    Қарши ва Бухорода бозор раҳбарлари ушланди

    ДХХ тезкор тадбирларида савдо нуқталарини ноқонуний сотган бозор масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    '“Метан заправкалар” фаолияти вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият 04.03.2026 15:12

    'Ижарага берилган ерни 200 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 04.03.2026 13:04

    Ижарага берилган ерни 200 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 80 сотих ер майдонини пул эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди.

    'Туркия осмонида Эрон ракетаси уриб туширилди'ning rasmi

    Жамият 04.03.2026 13:00

    Туркия осмонида Эрон ракетаси уриб туширилди

    Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Туркия ҳаво ҳудудига йўналган деб тахмин қилинаётган Эрон баллистик ракетаси зарарсизлантирилди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 04.03.2026 11:31

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.