Ўзбекистонда Амударё ва Сирдарёда 11 мартдан 31 майгача, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида эса 26 апрелдан 10 июнгача балиқ овлашга тақиқ ўрнатилди.
Бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш мумкин эмас.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг маълумотича, ушбу чоралар балиқларнинг кўпайиш даврида сонининг кескин камайишини ва айрим турларнинг йўқолиш хавфини олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қарор сунъий сув ҳавзалари, ирригация тармоқларидаги интенсив технологиялар асосида балиқ етиштириш ва қафаслардаги аквакултурага татбиқ этилмайди. Тақиқланган муддат ва ҳудудларда балиқ овлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.






